1 октябрдан бошлаб давлат компаниялари ташкил қилиш тақиқланмоқда

1 октябрдан бошлаб давлат компаниялари ташкил қилиш тақиқланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармони имзолади. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалида хабар берилди.

Фармонга биноан, 1 октябрдан бошлаб бир хил маҳсулот бозорида беш ёки ундан ортиқ хусусий компаниялар бўлган тақдирда (мудофаа ва миллий хавфсизлик мақсадида ташкил этилганлардан ташқари), давлат иштирокидаги компаниялар, уларга бириктирилган шахслар ва давлат муассасалари ташкил этилмайди.

Шунингдек, фармонда давлат харидлари механизмига ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган. Хусусан, 2021 йил 1 январдан бошлаб, ижрочилар ғолиб деб эълон қилинган кундан бошлаб икки кун ичида, 25% ва ундан ортиқ фоизга эга акциядорлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишлари шарт.

Шу ва бошқа тадбирлар натижасида қуйидагилар амалга ошиши кутилмоқда:

  • монополистик корхоналар сони 40 фоизга қисқаради;
  • мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрни ва инвестицион жозибадорлиги ошади;
  • бизнеснинг иштироки кенгаяди;
  • иш ўринлари сони кўпаяди.