Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 октябрдан бошлаб мобил алоқа, бензин, алкогол каби маҳсулот ва хизматларнинг акциз солиғи ошади
27.09.2019 19:11,  
1216

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига биноан 1 октябрдан айрим турдаги маҳсулотларнинг акциз солиғи ошади.

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар учун акциз солиғи — 92 950 сўмдан 98 000 сўмга, пиво учун — 10 000 сўмдан 10 600 сўмга, сигарет учун 1 000 дона + 4 фоиздан 1 000 дона + 9 фоизга ошади. Мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи 15 фоиздан 20 фоизга ошади.

Табиий газ ва сиқилган газ учун акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 26 фоизга ва 20 фоиздан 30 фоизга ошди. Полиэтилен гранулалар учун акциз солиғи 25 фоиздан 30 фоизга оширилди. Коняк, спирт ва вино учун эса акциз солиғи ўзгаришсиз қолдирилди.

Акциз солиғи, айниқса, нефть маҳсулотлари — бензин, дизел ёқилғиси ва авиакеросинга ошади. Хусусан, АИ-80 бензини учун акциз солиғи бир тонна учун 32 143 сўм бўлган бўлса, энди 200 000 сўмни ташкил этади.

Якуний истеъмолчига реализация қилинадиган бензин ва ёқилғининг акциз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан