Касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдори оширилади.
▫️Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича танлов эълон қилинади.
▫️Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишга 1 миллиард сўмгача грант ажратилади.
▫️Айрим соҳаларда давлат космик мониторинги йўлга қўйилади.
▫️Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилга қарз берилади.
▫️Кўп квартирали уй-жойларнинг зилзилабардошлиги текширилади.
▫️Болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармасига электрон берилади.
▫️АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади.
▫️Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади.
▫️“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тарбиячилари малака ошириш курсларида ўқитилади
▫️“Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри” юритилади.
▫️ Кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади.
▫️Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади.