$1 трлн — коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига етказаётган зарари миқдори ҳисоблаб чиқилди

$1 трлн — коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига етказаётган зарари миқдори ҳисоблаб чиқилди

Агар вирус пандемия (эпидемиянинг кучли ва кенг қамровли тарқалиши)га айланса, 2020 йилда бутунжаҳон ЯИМи $1,1 трлнга (1.3 %) қисқаради. Буни Oxford Economics таҳлилчилари ҳисоблаб чиқди. Агар бу рўй берса АҚШ ва ЕИ иқтисодиётида рецессия бошлади.

Таҳлилчилар томонидан тақдим этилган иккинчи сценарийга кўра, вирус фақатгина Осиёга зарар етказади. Бунда дунё $0.4 трлн (0.5 % ЯИМ) йўқотади.

Мавзуга доир: Францияда иккинчи инсон коронавирусдан вафот этди

Жаҳон иқтисодиётининг кўрадиган зарари корхоналарда ишчиларнинг йўқлиги, меҳнат унумдорлигининг пасайиши, туризмнинг қисқариши, таъминот занжирининг узилиши, савдо ва инвестициялар ҳажмининг қисқаришида намоён бўлади деб ёзади Bloomberg таҳлилчилари.

Коронавирус аллақачон “қўрқинчли” таъсирга эга бўлиб, Хитой ва қўшни мамлакатлардаги компанияларнинг фаолияти тўхтатилган деб ёзади The Guardain.

Ҳозирча Марказий банклар ва ҳукуматлар коронавирус глобал иқтисодиётга унчалик зарар етказа олмаслиги ва авж олганидан сўнг тезда тикланиши мумкинлигига ишонишади.

ЖССТ COVID-19ни “жиддий ташвиш” туғдиришини таъкидлади, бироқ уни ҳали пандемия даражаси эмас деб ҳисоблайди.

Bloomberg’нинг ёзишича, ХВЖ 2020 йилда 3,3 % ўсиши прогноз қилинган жаҳон иқтисодиётини 0.1 % пунктга пасйтиради деб ҳисобламоқда. Швейцариянинг UBS Group ширкати раҳбари Аксел Вербер эса бу прогнозга ишонмайди. Унинг фикрича, жаҳон иқтисодиёти ўсиши 3.5 %дан 0.5 %гача қисқариши мумкин.

Жаҳон банки 2019 йилнинг октябр ойида, коронавирус тарқалишидан олдин глобал пандемия жаҳон иқтисодиёти ўсишини 1 %га қисқартира олади дея маълум қилган эди.

Ўтган ҳафтада коронавируснинг янги глобал ўчоқлари пайдо бўлди: Италия, Корея, Эрон. Италия ҳукумати мамлакат шимолидаги иккита вилоятга — иқтисодиёти энг ривожланган иккита ҳудудга қаттиқ чекловлар жорий қилди. Вирус мамлакат иқтисодиётини рецессияга олиб бориши мумкин, бу эса ЕИнинг қолган аъзоларига ҳам зарар етказиши мумкин. Корея ҳукумати “юқори даража”даги хавф эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусдан бутун дунё бўйлаб 2704 киши халок бўлди.

Мавзуга доир: Хитойдан ташқарида ҳам коронавирус тарқалиш хавфи дунёни остин-устун қилмоқда