Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 январдан жониворларнинг мажбурий пуллик рўйхатдан ўтказилиши жорий этилади
11.10.2017 19:57,  
5

1 январдан Ўзбекистонда жониворлар идентфикацияси, рўйхатга олиниши ва рўйхатдан чиқарилиши тартиби жорий этилмоқда. Қарор 22 сентябрь куни қабул қилинган эди.

Ҳужжатга кўра, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли жониворларга индивидуал рақам берилади. Жониворларнинг турига кўра идентификация бирка, маркировка, жетон, чип шаклида бўлиши мумкин. Жониворлар ҳақидаги маълумотлар электрон маълумотлар базасига киритилади.

Идентификация хизмати пуллик бўлади. Тўлов нархи ва шартлари Давлат ветеринария қўмитаси томонидан белгиланади.

Йирик шохли чорва, қўй-қўзи ва туялар туғилганидан 14 кун ўтиб, бир ойдан кечикмаган ҳолда, тойчоқ ва ҳўтиклар — тўрт ойлигида, чўчқа болалари — бир ойлигида, кучук ва мушуклар — уч ойлигида ҳисобга қўйилади.

Жонивор сўйилгач ёки вафот этгач, унинг идентификацион рақами ва ветеринар паспорти давлат ветеринария хизматига топширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан