Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 январдан кимларнинг пенсиялари ошди?
6.01.2023 09:45,  
309

2023 йил 1 январдан ёшга доир, ногиронлик пенсияси ҳамда етим болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробарига оширилди. Яъни пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 240 000 сўмдан 3 888 000 сўмга оширилмоқда.

Соддароқ айтганда, ойлик маоши 3 240 000 сўмдан 3 888 000 сўмгача оралиқдаги пенсионерларнинг пенсияси оширилади. Янги тартибда 371 минг пенсионер янги миқдорда пенсия олади.

Бунинг учун ариза ёзиш керакмас, автомат ҳисоб-китоб қилинади. Бу янги тартиб нафақат 1 январдан кейин пенсияга чиқувчилар, балки ундан олдин тайинланган пенсиялар учун ҳам тааллуқли бўлади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан