10 июндан Туркия билан авиақатновлар тикланади

10 июндан Туркия билан авиақатновлар тикланади

Туркия 10 июндан бошлаб 40 та мамлакат, жумладан Ўзбекистон билан авиалоқаларни тиклашини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат транспорт ва технология вазири Адил Қораисмоил ўғлига таяниб Bir kun (BirGun) нашри хабар бермоқда

Унга кўра, халқаро рейслар биринчи навбатда Баҳрайн, Греция, Қатар ва Шимолий Кипр билан амалга оширилади.

"Биз халқаро рейсларни амалга ошириш учун 92 мамлакат билан ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз. Ташкилотлар ва алоқадор давлатлар билан хавфсиз парвоз қилиш йўлларини муҳокама қилмоқдамиз. Айни пайтда Албания, Австрия, БАА, Беларус, Иордания, Италия, Литва, Марокаш, Молдова, Қозоғистон, Сербия, Судан, Украина, Ўзбекистон, Шимолий Кипр билан келишувга эришдик", - дейди вазир. 

Қораисмоил ўғли, шунингдек, Туркияга келган барча йўловчилар коронавирус инфекцияси учун текширилиши кераклигини таъкидлади.