Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






10 майдан барча ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқадими?
2.05.2020 17:51,  
703

АОКА анжуманлар залида ўтказилган онлайн брифингда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарди.

Савол: 10 майдан ҳамма ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқади, деган гап қанчалик рост? Ўқув йили муддатидан олдин якунланиши мумкинми?

Жавоб: 10 майдан ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқиши ҳақидаги маълумотлар асоссиз.

Шу ўринда, ҳозирда таътилда бўлган тизим ходимлари бор. Уларнинг таътил муддати якунланмоқда. Бу масала бўйича яқин кунларда ҳукумат қарори қабул қилиниши керак. Қарор чиққанда қўшимча изоҳ берилади.

Савол: Соатбай ўқитувчига онлайн дарс ўтгани учун ойлик тўланадими?

Жавоб: Халқ таълими вазирининг 2020 йил 31 мартдаги 91-сонли буйруғига асосан умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқитувчиларига ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўлиқ сақланган ҳолда) давом эттиришларига рухсат берилган.

Шунга кўра, ўқитувчиларга ички ва ташқи ўриндошлик асосида (жорий йил 1 апрелга қадар) бириктирилган дарс машғулотлари учун (таътилда бўлмаган даврда) соатбай асосда иш ҳақи тўлаб берилади.

Савол: Мактаб раҳбарияти карантин даврида синфларни таъмирлашни талаб қилди, бу тўғрими?

Жавоб: Савол ким берганига боғлиқ. Ўқитувчилардан талаб қилинаётган бўлса, албатта, бу нотўғри.

Лекин ҳозир карантин вақтида қурилиш ишларига рухсат берилган. Мактабда ўқитувчилар ва ўқувчилар йўқ. Пайтдан фойдаланган ҳолда, қурилиш ва таъмирлаш ишларини санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширса бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан