10 миллион доллар эвазига Ўзбекистон-Корея халқаро университетининг янги биноси қурилади

10 миллион доллар эвазига Ўзбекистон-Корея халқаро университетининг янги биноси қурилади

Фото: president.uz

Аввал хабар қилганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.

Бизда 1-курсда мактаб дастури қайтарилади. Ёшлар бир йил умрини йўқотиб, қизиқиши сўниб ҳам қолади – Президент (фото)

Мазкур таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда ўқитиш тўлов-контракт асосида илғор ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўзбек, корейс ва инглиз тилларида олиб борилади.

Университет 4000 талабани қабул қилиш имкониятига эга. Тугаётган ўқув йилида биринчи курсда 720 нафар йигит-қиз таълим олди. Корея Республикасидан 11 нафар тажрибали педагог жалб қилинган бўлиб, келгусида 43 нафарга етади.

Жорий йилда мазкур халқаро таълим даргоҳи учун янги бино қурилди. Бунинг учун 10 миллион доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб этилган.

Шунингдек, президент Мирзиёев университет ректори Пак Жун Ху ва кореялик ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши билан қизиқди.