Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






10-синф ўқувчиси банк картасидаги пулларни ўзлаштирди
12.01.2023 14:41,  
76

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи 1980 й.т., фуқаро М.Т., ариза билан мурожаат қилиб, унинг банк картасидан жами 6.663.000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олганлигини маълум қилиб, пулларни қайтаришда ёрдам сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи, 10-синф мактаб ўқувчиси 2005 й.т., Ч.Ф. эканлиги аниқланган.

Ч.Ф. жабрланувчининг қизи билан синфдош эканлиги ва синфдоши телефон рақамларига уланган банк картасини ундан яширинча ўзининг мобил қурилмасига ўтказиб олиб пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.

Ч.Ф.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан