Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






10 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон Сўғдга газ етказиб беришни бошлади
14.10.2020 13:12,  
395

10 йиллик танаффусдан сўнг Тожикистоннинг учинчи энг йирик вилояти Сўғдга ўзбек гази етказиб берилиши бошланди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон томони 1000 кубометр табиий газни $130 дан сотмоқда.

Агентлик билан суҳбатлашган “СомонСўғдгаз” ЁАЖ директори Абдулҳаким Суфиевнинг сўзларига кўра, Сўғд вилоятида 800 километрдан, Хўжанд ҳудудида 400 километрдан ортиқ газ қувури мавжуд. Шаҳарда Совет давридан қолган эскирган қувурларни тиклаш ишлари ниҳоясига етмоқда.

Ўзбекистон узоқ йиллик танаффусдан кейин 2018 йил апрелда Тожикистонга газ етказиб беришни қайта тиклади. 2019 йилдан қўшни республикага 140 млн. кубометр газ экспорти мамлакатимизга $17,7 млн. келтирган.

2020 йилнинг январ-август ойларида эса Тожикистон 139,5 млн. кубометр газни Ўзбекистондан сотиб олган.

Октябр ойининг бошида Ғарбнинг таниқли The Economist нашрида Ўзбекистон ўзи ишлаб чиқараётган табиий газни хорижга экспорт қила олмаётгани ҳақида мақола чоп этилди.

Нашр эълон қилган мақолада табиий газ экспортида юзага келаётган асосий тўсиқлар Ўзбекистоннинг, жуғрофий жиҳатдан, ноқулай минтақада жойлашиб қолгани туфайли юзага келаётгани борасида сўз боради.

The Economist нашри Россия ва Хитой ўтган йили хорижга экспорт қилинган $2.3 миллиардга тенг Ўзбекистон газининг 80 фоизини харид қилгани ҳақида ёзган.

2019 йилги ҳисоботларда Ўзбекистон 13,5 миллиард кубометр табиий газ экспорт қилгани, шундан 6,8 миллиарди Россияга, 5,1 миллиарди Хитойга кетгани хабар қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан