АҚШ Конгресснинг юзга яқин аъзоси Ички хавфсизлик вазирлигига талабалар визаси чекловларини олиб ташлаш таклифи билан хат юборди.
Аввалроқ, президент Доналд Трамп маъмурияти коронавирус туфайли дарслари онлайн давом этадиган чет эллик талабалар мамлакатдан чиқиб кетиши ёки бошқа университетга кундузги ўқиш учун топширишлари кераклигини маълум қилган эди. Кўплаб Америка университетлари кузги семестрини онлайн равишда ёки талабалар шаҳарчасида минимал қатнашиш билан ўтказишни режалаштирмоқдалар.
"АҚШ Иммиграция ва божхона полициясининг ихтиёрий сиёсати бемаъни ва ксенофобикдир. У талабалар, ўқитувчилар ва университет ходимларининг соғлиғига хавф туғдиради. Биз таклиф қилинган нормани дарҳол рад этишга ва барча ўқувчилар учун ўқув йилининг тўсиқсиз бошланишини таъминлаш учун университетлар билан самарали ҳамкорлик қилишга чақирамиз." - дейилади Конгресс аъзолари томонидан вазирликка ёълланган мактубда. Мактуб Эллизабет Уоррен, Эдвард Марки, Джеффри Меркли ҳамда Ричард Блюменталь каби сенаторлар томонидан имзоланган.