Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1000 нафар ходим хорижий давлатларга малака оширишга юборилади
8.10.2019 17:02,  
559

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиалларининг намунавий тузилмаси;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

зарур ҳолларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, шу жумладан унинг марказий аппарати ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига юкланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошларни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг раҳбар лавозимларига ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимлари учун лавозим маошларига (тариф ставкаларига) устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш.

Қуйидагилар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Жамғарма маблағлари;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак воситалари ва грантлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгиланишича:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори уч нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, директор ўринбосари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарига тенглаштирилади;

давлат фуқаролик хизматчиларидан иборат бўлган Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат кўрсатиш шартлари татбиқ этилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига қуйидаги ваколатлар берилди:

давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича қонун ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини, зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўрганиш;

давлат органлари ва ташкилотларига давлат фуқаролик хизмати соҳасида ишларни такомиллаштириш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни белгиланган тартибда киритиш;

давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида ёзма огоҳлантириш эълон қилиш;

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг давлат фуқаролик хизмати масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислари, йиғилишлари ва ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;

ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш;

давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қонун ҳужжатларига зид ҳужжатларини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Қайд этилишича, давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар бўлинмалари республикада кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизматининг замонавий тамойилларини жорий этишда энг муҳим бўғин ҳисобланади.

Қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кадрларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйишнинг максимал даражада шаффоф ва адолатли тартибини жорий этиш;

муваффақиятли хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда менежментнинг замонавий тизимлари асосида кадрлар билан ишлаш механизмини такомиллаштириш;

кадрларни бошқариш соҳасида ходимлар таркибининг сон ва сифат хусусиятлари давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган вазифаларга мувофиқ келишига эришиш ва уни сақлаб қолишга йўналтирилган сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;

давлат органлари ва ташкилотларнинг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган вазифаларга, уларни ривожлантириш стратегияларига, шунингдек, меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган ташқи ва ички конъюнктурага мос равишда қаноатлантириш;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун мансаб поғоналаридан кўтарилишда меҳнат фаолиятини ахлоқ-ирода сифатлари, иқтидори ва кўникмаларини объектив баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратиш;

кадрлар салоҳиятини доимий ривожлантириш ва максимал тўлиқ иштирок этишини таъминлаш асосида давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган вазифаларга эришишда ҳар бир ходимнинг шахсий ҳиссасини оширишда кўмаклашиш;

давлат фуқаролик хизматчиларида юксак касбий одоб-ахлоқни, коррупцияга қарши туриш маданиятини ва унга тоқат қилиб бўлмайдиган муносабатни шакллантириш бўйича таъсирчан чораларни кўриш;

мунтазам асосда кадрларнинг профессионал даражасини ошириш, бунда уларнинг узлуксиз таълим олишини (соҳага оид ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда), шу жумладан хорижда ташкил этиш.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда уч ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғинидаги энг истиқболли ходимларнинг камида 1000 нафарини 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда Корея Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа мамлакатлари ва бошқа ривожланган хорижий давлатларга стажировкага босқичма-босқич юбориш бўйича беш йилга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилишини таъминлайди.

Белгиланишича:

хорижий стажировкани ўтаётган шахсларга, стажировка ўтаётган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикаси элчиси меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорининг 60 фоизи миқдорида ўртача ойлик иш ҳақи тўланади;

хорижий стажировкани ўташ учун юборилаётган шахслар ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва юбораётган давлат органи ёки ташкилоти ўртасида томонларнинг мажбуриятлари, шу жумладан юборилаётган шахс томонидан стажировка тугагандан сўнг давлат органи ва ташкилотида камида икки йил ишлаб бериш мажбурияти баён этилган контракт тузилади;

мазкур бандни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари, хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа донорларнинг техник кўмаги ва грантлари ҳисобидан қопланади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, янги компетенцияларни ўргатишни ташкил этиш мақсадида илғор жаҳон стандартлари асосида жиҳозланган Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй, 1-корпус манзили бўйича жойлаштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан