Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






106 миллионлик парфюмерия воситалари манзилига етиб бормади
27.02.2021 20:21,  
148

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақида ИИВ интернет нашри хабар бермоқда.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли енгил автотранспорт воситаси ҳамда фуқаро М.Б. бошқарувидаги “HYUNDAI PORTER 2” русумли юк автотранспорт воситаси Бахт шаҳрида жойлашган бозор автотураргоҳига келиб тўхтаган вақтда ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситаларида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий  қиймати 106,8 миллион сўмлик 103 та қоғоз қутиларга жойлаштирилган 2136 тўплам парфюмерия воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда  аниқланган  ҳолат  юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан