Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








108 давлатдан келган хорижликларга кўчмас мулк сотиб олишга рухсат берилди
15.07.2022 13:41,  
153

Ўзбекистонда қурилаётган кўчмас мулк объектларини сотиб олишлари мумкин бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати тасдиқланди.

Бундай ҳуқуққа 108 мамлакат фуқаролари эга, рўйхат билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

Бунинг учун хорижликлардан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди. Улар қуйидаги янги кўчмас мулкларни сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқига эга:

1. Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида — $180 минг эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;

2. Бошқа ҳудудларда — $85 минг эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

Жорий йилда мамлакатда 7000 дан ортиқ мутахассислар қўним топди. Шундан 6000 га яқини рус ва белорус IT мутахассислари бўлиб, уларнинг бир қисми АҚШ компаниялари томонидан кўчирилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан