Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






11 млрд сўмлик харид чеклар учун бериладиган кешбек ноқонуний ўзлаштирилди
2.02.2022 14:29,  
219

2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш обйектларидаги харид учун берилган онлайн назорат-касса техникаси QR-кодли чекини "Солиқ" мобиль иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар харид суммасидан 1 фоиз кешбекка эга бўлмоқда.

Қайд этилишича, жорий йил 1 январдан 1 февралга қадар 32 755 242 та харид чеки онлайн назорат-касса техникалари орқали чоп етилган бўлиб, шундан 1 482 563 тасига “Солиқ” мобиль иловаси орқали 19,4 млрд сўмлик кешбек ҳисобланган.

Рўйхатдан ўтказилган чеклар таҳлил қилинганда, айрим техник хизмат кўрсатиш маркази (ТхКМ) ходимлари кешбекка эга бўлиш мақсадида вазифаларини суиистеъмол қилиб, ўзгалар томонидан амалга оширилган харид учун шаклланган чекларни ўз номидан рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, 3 нафар ТхКМ ходими томонидан ўзлари хизмат кўрсатаётган 281 та тадбиркорлик субъектининг 11 млрд сўмлик 15,9 мингта харид чеки рўйхатдан ўтказилган.

Хусусан, ТхКМ ходимлари — Қ.Н. томонидан 178 та тадбиркорнинг 7 524 та 5,8 млрд сўмлик, Қ.А. томонидан 80 та тадбиркорнинг 5 206 та 4,6 млрд сўмлик, Р.Ф. томонидан 23 та тадбиркорнинг 3 131 та 0,6 млрд сўмлик чекларини “Солиқ” мобил иловасида QR-код орқали рўйхатдан ўтказган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан