Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






11 ноябрдан Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланади
3.11.2022 17:54,  
21

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Хабар берилишича, 2022/2023 ўқув йилида Қорақалпоғистондаги 716 та таълим муассасаларида 143 577 нафар бошланғич синф ўқувчилари кейтеринг ташкилотлари томонидан бепул озиқ-овқат билан таъминланиши белгиланган.

Мавжуд 716 та умумтаълим мактаблари ҳудудлар кесимида 64 та лотларга жойлаштирилди.

Бошланғич синф ўқувчиларини бепул кейтеринг усулида овқатлантириш мақсадида, кейтеринг ташкилотини танлаб олиш бўйича "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонуни талабларига мувофиқ харид қилиш тартиб-таомиллари асосида танлов ўтказиш учун оммавий ахборот воситалари орқали эълонлар берилди.

Платформага жойлаштирилган 64 та лотлардан 41 та лот 11 та тадбиркорлик субъектлари томонидан ютиб олиниб шартномалар расмийлаштирилди, ҳозирда 716 та умумтаълим мактабларидан 481 та мактабда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланмоқда.

22 та лотда баҳолаш ишлари тугатилиб, баённомалар расмийлаштирилиб, 24 октябрь кунидан бошлаб нонушта тарқатилиши режалаштирилган эди. Лекин, Антикоррупция агентлигининг тақдимномасига асосан ҳукуматнинг 276-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг бузилиши бўйича ўтказилган 22 та лотлар танлови ишчи гуруҳ комиссияси томонидан бекор қилинди ва бундан ташқари, тадбиркорлик субъекти томонидан 1 та лот бекор қилиниб, жами 23 та лот танловга қайта жойлаштирилди.

"Жорий йил 11 ноябрь куни ўқиш бошланиши билан барча мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминлаш режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан