Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








11,4 миллион украиналиклар уруш туфайли уйларини тарк этишди - БМТ
9.04.2022 20:28,  
55

Украина шаҳарларининг кенг кўламли ўққа тутилиши Иккинчи жаҳон урушидан бери Европага қочқинларнинг энг катта оқимига сабаб бўлди: 24 февралда Россия босқинининг бошланишидан буён 4,4 миллион киши Украинани тарк этди, дея хабар беради БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг янги маълумотларига асосланиб.

Кетганларнинг 90 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади, ҳарбий ёшдаги эркаклар мамлакатни тарк этишга рухсат этилмайди.

7,1 миллион киши ички кўчирилган деб ҳисобланади, яъни улар мамлакатда қолган, лекин ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Ҳаммаси бўлиб 11,4 миллион киши хавфсизлик излаб қочишга мажбур бўлган (чет элга қочиб кетган ёки Украинада қолган).

Ҳар иккинчи кўчирилган оиланинг фарзандлари бор.

Қочқинларнинг аксарияти Полша (2,6 миллиондан ортиқ), Руминия (670 мингдан ортиқ) ва Молдовага (405 мингдан ортиқ) кетган. Шундан сўнг, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги маълумотларига кўра, кўпчилик Ғарбга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз уруш бошланишидан олдин Украинада 37 миллиондан ортиқ одам яшаган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан