Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






115 млн доллар қийматидаги 18 000 ўринли талабалар турар жойини қуриш бўйича маслаҳат хизмати битими имзоланди
6.11.2022 19:21,  
49

Шу кунда Самарқандда дунёнинг ривожланган мамлакатларидан етакчи халқаро иқтисодчилар, нуфузли инвесторлар ва экспертларни жамлаган  Ўзбекистон иқтисодий форуми II бўлиб ўтмоқда. 

Форум доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида лойиҳа қиймати 115 млн долларлик жами 18 000 ўринга мўлжалланган 17 та талабалар турар жойини қуриш бўйича Маслаҳат хизмати битими имзоланди.

Ҳужжатни имзолашда томонлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Барқарор инфратузилма сиёсати ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича директори Месю Жортан-Танк иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан