Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади