12 ёшдан катта болалар коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланиши мумкин

12 ёшдан катта болалар коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланиши мумкин

Эндиликда Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, COVID-19`га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишга рухсат берилди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатган. 

ЖССТ томонидан ҳам 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилган.

Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, мамлакатда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд.