Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






127 млн.лик ер ким ошди савдоларида қарийб миллиард сўмга сотилди
27.06.2020 19:48,  
644

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги ер E-ijro Auksion савдо платформаси орқали сотувга қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Беш соат давом этган ким ошди савдосида тўртта савдо иштирокчиси қатнашди. Аукцион мобайнида 135 марта нархлар оширилгач, 985 миллион сўмлик якуний нарх тасдиқланди - уни иштирокчи Рустам Шержонов таклиф қилди. Ундан олдинги нарх эса "Century Com" МЧЖ томонидан таклиф этилди - 978,7 миллион сўм.

0,8 гектар ер участкаси автомобилларга газ қуйиш шохобчасини қуриш учун мўлжалланган. Ҳудуд яқинида М-39 автомобил йўлининг А-373 қисми (Тошкент-Тўйтепа-Оҳангарон-Ангрен трассаси) ўтган.

Шунингдек, ғолиб йил давомида объектга 5 миллиард сўм сармоя киритиб, 12 иш ўрни яратиш мажбуриятини олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан