Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






13 минг тонна шакар арзонлашлаштирилган махсус расталар орқали 10-12 минг сўмдан сотилмоқда
28.06.2022 15:43,  
52

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшриқлар ижроси юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти органлари бозорларда ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигининг олдини олиш ва улар нархини асоссиз ошишига йўл қўймаслик чораларини кўриб бормоқда.

Бунда, авваламбор, маҳсулотлар мўл-кўл бўлши, деҳқонларнинг бозорларга ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб келишини таъминлаш асосий вазифа сифатида белгилаб олинган.

Шунга мувофиқ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Департамент ҳамда бошқа идоралар раҳбарларидан иборат республика штаби фаолият кўрсатмоқда.

Хусусан, биринчи навбатда, республикамиздаги барча деҳқон бозорларининг кириш ва аҳоли гавжум жойларида Департамент ташаббусси асосида ташкил қилинган 3 059 та арзонлаштирилган махсус раста ва савдо нуқтаси ўз фаолиятини давом эттираётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ушбу расталарда 637 та чорва, 275 та паррандачилик корхонаси, 499 та картошка, пиёз ва сабзи, 92 тага яқин балиқ ҳамда 1 091 та бошқа ишлаб чиқарувчилар бириктирилиб, маҳсулотларнинг узлуксизлиги таъминланмоқда.

Асосий эътибор маъмурий чораларсиз, бозорда маҳсулот ҳажмини кўпайтириш орқали нархларнинг мўътадиллигини сақлашга қаратилмоқда.

Шу сабаб, маҳсулот ҳажми ҳамда нархлари кунлик мониторинг қилиниб, нарх ошиши мумкин бўлган маҳсулотлар нисбатан арзон ва таклиф юқори бўлган ҳудудлардан, шу жумладан импорт маҳсулотлар ҳисобидан интервенция қилинмоқда.

Ушбу тизим асосида жорий йилнинг ўтган даврида 30,2 минг тн картошка, 32 минг тн пиёз, 20 минг тн сабзи, 5,3 минг тн карам, 6,8 минг тн парранда гўшти, 15,7 минг тн гўшт, 45 млн. дона тухум, 10,5 минг тн гуруч ва 27 минг тн шакар ишлаб чиқарувчи нархида бозорларга қўшимча равишда киритилди.

 Департамент, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда пахтачилик кластерлари ва кооперациялари ихтиёрида қолган пахта чигитининг захираси хатловдан ўтказилиб, уларни график асосида биржада сотиш ташкил этилди.

Шунга кўра, нархларни манипуляция қилиш, ўсимлик ёғини асоссиз ғамлашни олдини олиш мақсадида, биржа орқали пахта ёғи сотиб олган 71 та тадбиркор билан профилактик суҳбат ўтказилди ва маҳсулотларни бозорлар ҳамда савдо комплексларида соттириш чоралари кўрилди.

Ҳар куни дон корхоналари томонидан ун маҳсулотини белгиланган графикка мувофиқ биржа савдоларига чиқарилиши алоҳида назоратга олиниб, тўлиқ миқдорда савдога қўйилиши таъминланмоқда.

Ун маҳсулотини аҳолига қиммат нархда сотиб юборган чакана савдо корхоналари раҳбарлари ва сотувчиларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиб, июнь ойида унни қиммат нархларда сотиш, ҳолатлари юзасидан 6 та қонун бузилиш аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан шакллантирилган захиралар ҳисобидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қарийб 13 минг тн шакарни аҳолига арзонлаштирилган нархларда махсус расталар орқали 10-12 минг сўмдан етказиб бериш йўлга қўйилди.

Юқори ликвидли маҳсулотларни товар-хомашё биржасида қонун талабларига мувфиқ сотилиши ҳам алоҳида назоратга олинган бўлиб, соҳада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш борасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилмоқда.

Бунда, биринчи навбатда, маҳсулотларни аҳоли эҳтиёжига мос ҳажмларда биржа савдоларига чиқариш, харид қилинган маҳсулотни муддатида етказиб бериш ва реализация қилишга эътибор берилмоқда.

Масалан, муқаддам шакар биржа савдоларига 1-2 минг тонна атрофида савдога чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда унинг ҳажми 3 минг тоннагача оширилди.

Шу каби, ун ва пахта ёғини савдога чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, нархларни сунъий оширган ҳолда битимлар тузиш ҳолатлари бўйича иқтисодий жарималар миқдори оширилди.

Хусусан, биржада нархларни манипуляция қилиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда савдони амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 52 шахсга нисбатан чоралар кўрилди.

Эҳтиёждаги айрим товарлар импорт ҳисобидан қондирилиши инобатга олиниб, йирик импортёрлар томонидан маҳсулотларнинг мамлакатимизга келтирилиши ҳам қатъий назоратга олинди.

Бу борада муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари асосида имтиёзли фоиз ставкалари билан тақдим этилган кредитлар асосида картошка, ўсимлик ёғи, ун ва шакар хомашёси сотиб олиниши ҳамда мамлакатимизга олиб кирилиши устидан қатъий назорат ўрнатилди.

Асосийси бунинг учун зарур бўлган маблағларнинг молиявий асослари яратиб берилди.

Ажратилган кредитлар ҳисобига картошка, гўшт, ўсимлик ёғи, ун ва дон маҳсулотлари белгиланган ҳажмларда келтирилмоқда.

Ушбу маҳсулотлар “биринчи қўл” тамойили асосида ўртакашларсиз деҳқон бозорларида сотилиши таъминланмоқда.

Нархларни манипуляция қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тизимига путур етказувчи жиноятларга муросасиз қарши курашиш олиб борилиб, жами 208 та жиноятга барҳам берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан