Хитойлик амалдор ертўласида 13 тонна олтин беркитгани маълум бўлди (видео)

Хитойлик амалдор ертўласида 13 тонна олтин беркитгани маълум бўлди (видео)

Хитой полициячилари Ганчжоу шаҳрининг собиқ мери, 57 ёшли Чжан Цининг уйида тинтув ўтказиб, ертўладан катта миқдорда нақд пул ва 13,5 тонна қуйма олтин бўлакларини топди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Ушбу амалдор шаҳар ҳокимлигидан ташқари бошқа лавозимларни ҳам эгаллаган, хусусан, Коммунистик партия котиби бўлиб ишлаган. Норасмий маълумотларга кўра, Чжан Цининг уйидан олтинни ҳисобга олмаганда 268 миллиард юан нақд пул топилган.

Шунингдек, Хитой коррупцияга қарши кураш қўмитаси ходимлари собиқ ҳоким пул ва олтиндан ташқари бир неча минг квадрат метрлик кўчмас мулкка эгалик қилиб, бу ҳақдаги маълумотларни йиллар давомида яшириб келганини ҳам аниқлаган.