Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






13 тумандаги пахта майдонларининг ҳар бир гектарига 1 миллион сўмдан субсидия берилади
5.07.2022 21:09,  
146

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 июлдаги тегишли қарори билан Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун 13 та тумандаги ердан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 миллион сўм субсидия берилади. 

Ердан фойдаланувчилар “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия олувчилар рўйхатига киритиш учун 2022 йил 25 июлгача ариза билан мурожаат қилади. Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси аризаларга асосан 2022 йил 1 августгача ердан фойдаланувчиларнинг номи, манзили, пахта майдони тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган рўйхатни вилоят ҳокимликларига тақдим этади.  

Ҳокимликлар 2022 йил 5 августгача ердан фойдаланувчилар рўйхатини тасдиқлайди. Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси 2022 йил 10 августгача ердан фойдаланувчиларни уларнинг рўйхатга киритилганлиги ёки рўйхатга киритиш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилади. 

Рўйхатга киритилган ердан фойдаланувчи 2022 йил 5 сентябргача “Агросубсидия” АТ орқали субсидия ажратиш бўйича ариза билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат қилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги рўйхатни умумлаштиради ва уларни 2022 йил 20 сентябргача Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этади. 

Молия вазирлиги рўйхатга мувофиқ субсидиянинг дастлабки 70 фоизини 2022 йил 1 октябргача қуйидаги тақсимотга кўра ташкилотларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беради. 

➖ 60 фоизини – ердан фойдаланувчиларга; 

➖ 6 фоизини – Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига; 

➖ 4 фоизини – Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига. 

Давлат статистика қўмитаси 2023 йил 25 ноябргача ердан фойдаланувчиларнинг 2023 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда маълумот тайёрлайди ва Молия вазирлигига тақдим этади. 

Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 15 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, субсидиянинг қолган 30 фоизини 2023 йил 20 декабргача ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради. 

Ушбу Вақтинчалик низом 2024 йил 1 январгача амал қилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан