Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








14 март куни кечқурун Россиянинг «Биринчи канал»и жонли эфирида кутилмаган воқеа содир бўлди
15.03.2022 08:51,  
72

«Биринчи канал» муҳаррири Марина Овсянникова жонли эфир вақтида Украинада кечаётган урушга қарши баёнот берди. Москва вақти билан тахминан 21:35да «Время» бошловчиси Екатерина Андреева Ғарб санкцияларига қарши туриш ҳақидаги лавҳанинг кириш қисмини ўқиётганда Овсянникова орт кадрда пайдо бўлиб: «Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда. Руслар урушга қарши» деб ёзувни кўтариб чиқади ва ўзи ҳам бир неча бор такрорлайди: «Урушни тўхтатинг! Уруш керак эмас!» шундан сўнг санкциялар ҳақидаги лавҳа эфирга қўйилади.

Марина Овсянникова қўлга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги моддаси — «Россия қўшинларидан фойдаланишни обрўсизлантириш» бўйича маъмурий иш очишлари мумкин. Адвокатларга Марина Овсянниковани кўришга рухсат берилмаган.

«Биринчи канал» муҳаррири ушбу ҳаракатидан олдин видеомурожаатни ёзиб қолдирган, унда у Украина билан урушга қарши эканини айтади. «Ҳозир Украинада содир бўлаётган воқеалар жиноятдир. Ва бу тажовуз учун жавобгарлик фақат бир кишининг виждонида», деди у.

Овсянникованинг айтишича, унинг отаси украиналик, онаси эса рус, «улар ҳеч қачон душман бўлмаган».

Ҳодисадан сўнг «Биринчи канал» ички текширувни бошлади, деб ёзади «Интерфакс».

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан