Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






14 йил бедарак кетган ўзбекистонлик йигит онаси билан учрашди (видео)
28.11.2019 16:31,  
1726

Ватанини 14 йил олдин тарк этган Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолди. Онаси унинг йўқолгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беришдан ташқари ўзи ҳам мустақил равишда ўғлини излай бошлади. Онага бундай исмли эркак вафот этгани ҳақида хабар беришганида у бунга ишонишни истамади ва излашда давом этди.

Она ўғлини топиш масаласида ёрдам сўраб "Астарлы ақиқат" (“Яширин ҳақиқат”) ТВ дастурига мурожаат этди. У ўғли 14 йил олдин иш топиш учун мамлакатдан чиқиб кетгани, аммо бир муддат ўтганидан кейин бедарак йўқолгани ҳақида гапириб берди.

“2005 йилда у иш излаб жўнаб кетди. Биз барчамиз у тез орада уйга қайтади, деб ўйлардик. Кейинроқ ундан умуман хабар келмай қўйгач, акалари уни қидириб йўлга чиқди. Аммо улар укаларини тополмай қайтишди. Ўғлим яхши йигит эди, менга уйга қайтишга ваъда берганди. Эрим ўғлимнинг қайтганини кўрмасдан вафот этди”, дейди аёл.

Аммо кўрсатув асносида мўъжиза юз берди. Фарзандини кўришдан умидини узган она ниҳоят ўғли билан учрашди. Ўғил нега уйга қайтмаганини тушунтириб берди.

“Мен эндигина коллежга ўқишга кирган вақтимда Қозоғистонга бориб ишлаб келишни таклиф қилишди. Рухсат олиш учун отамнинг олдига бордим. Уйимиздаги иқтисодий ҳолат унчалик яхши бўлмагани учун ота-онамга ёрдам беришни хоҳлардим. Отам менинг кетишимга рухсат берди. Бироқ ишлаб юрганимда бир куни бор пулим ва ҳужжатларимни йўқотиб қўйдим. Биз ҳар хил объектларда ишлар, доим бир жойдан бошқасига кўчиб юрар эдик. Ҳужжатларим йўқолганини билганимда аллақачон кеч бўлганди. Бу ишда ёнимдаги йигитлардан шубҳаланмадим, чунки улар билан анчадан бери танишмиз”, деди у.

Ҳужжатлари ва пулидан айрилган йигит бир неча марта полиция бўлимига тушган. Шунинг учун у полиция ходимлари ёки элчихонадан ёрдам сўрашга қўрққан. Шундай қилиб орада 14 йил ўтиб кетган.

Йигит тушида тез-тез отасини кўриб туришини, аммо унинг вафот этганини билмаганини айтди.

“Отам тушимда олдимга келарди. У бошдан-оёқ оқ кийим кийиб олган бўлиб, менга қўлини чўзарди. Мен ҳам отамни ушламоқчи бўлиб қўл чўзар, аммо қўлим унга умуман етмасди. У менинг исмимни айтиб чақирар, аммо олдига бора олмай уйғониб кетардим”, дейди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан