Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​15 августдан қайси вилоятларга поездлар қатнови бошланиши маълум қилинди
14.08.2020 11:03,  
715

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан жорий йил 15 августдан бошлаб маҳаллий йўналишларда босқичма-босқич поездлар ҳаракати қайта тикланади. 

Жумладан:

Юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob поездлари

Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та,

Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та,

Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи  поезди қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин. 

Маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновини ташкил этишда доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонлари (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш ҳамда ҳавосини зарарсизлантириш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан