Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








15 фоизлик автокредит беришни ваъда қилиб, одамлани салкам 2 млрд сўмга "ухлатган" МЧЖ фош қилинди
10.06.2022 10:56,  
161

ИИВ Матбуот химатининг маълум қилинишича, 2020 йилнинг октябрь ойидан 2021 йилнинг апрель ойига қадар Ш.C. ўзининг 4 нафар шериклари билан “LID CAR” номли МЧЖ ташкил этиб, “3 йил муддатга 15 фоизлик кредит” асосида 90 кун ичида автомашина олиб бериши ҳақида ёлғон ахборотларни Telegram'даги "AVTO CREDIT “LID CAR” OFFICIAL" номли канал орқали тарқатишган.

Шу орқали улар фуқароларни алдаб, уларнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб келган.

Мазкур уюшган гуруҳ дастлаб фаолиятини Тошкент шаҳрида, сўнг Қашқадарё ва Андижон вилоятларида олиб бориб, 100 нафарга яқин фуқароларнинг жами 1,6 млрд сўм пулларини ноқонуний равишда қўлга киритишган.

Уюшган гуруҳнинг жиноий фаолияти юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, уюшган жиноий гуруҳ ташкилотчиси, 1990 йилда туғилган Ш.C. терговдан бўйин товлаб, жавобгарликдан қутилиш мақсадида яширинганлиги сабабли халқаро қидирувга берилган эди.

Жорий йил 8 июнь куни ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, 2021 йилнинг ноябрь ойидан буён қидирувда бўлган Ш.С. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида хонадонларда яшириниб яшаб келаётганлиги аниқланиб, қўлга олинди ва тергов органига топширилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан