Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






15 июль санасидан бошлаб Ўзбекистонда 200 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилиши кутилмоқда
13.07.2022 14:19,  
65

Бироз олдин Марказий Банк томонидан 15 июль санасидан бошлаб янги 200 минг сўмлик банкнот муомалага чиқарилиши ҳақида хабар берилган эди.

Sof.uz мавзуга оид постларни бир мақолага жамлади.

«Бакироо» телеграм канали «200 000 сўмлик банкнота нақд пул етишмовчилиги муаммосини вақтинча енгиллаштиради, лекин бартараф этмайди» дея ёзмоқда.

Эртадан кейин муомалага чиқариладиган янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот бу ҳозирги шароитда худди шаҳарда тиқилинч чорраҳада йўл-ўтказгич кўприк қурилиши кабидир.

Келаси ҳафта, келаси ой, балки яна бир неча ой ҳамма хурсанд бўлади, муаммо -тиқилинч сўрилгандек туюлади. Лекин бу мослашув  трафикка янги юклама қўшилишига, демакки, янаям оғирроқ тиқилинчнинг кўприк устида бўлмаса, кейинги чорраҳаларда шаклланишига туртки беради.

Уруш бошлангандан токи 1 июнга қадар муомаладаги нақд пуллар қолдиғи 42 фоизга ўсди. Июнь ойи статистикаси эълон қилинса, ўсиш янаям юқорироқ бўлганига гувоҳ бўламиз. 

Февралга нисбатан мартда, мартга нисбатан апрелда, апрелга нисбатан майда, майга нисбатан июнда нақд пул кўпроқ чиқарилган. Қайтувчанлик ва айланувчанлик коэффициенти пасайиб бораётганини статистикасиз ҳам сезиш мумкин. Бу чексиз давом этиши имконсиз.

Ёпирилиб келаётган оқим соғлом экономика, мигрантларнинг пул ўтказмалари билан боғлиқмас, биз Россия манфаатларига хизмат қилиш учун пул массасини чексиз кенгайтира олмаймиз.

Нақд пул етишмовчилиги муаммоси, хусусан банкоматларга боғлиқ ҳолат шу оқимнинг кейинги канализацияси билангина эмас, ичкарига киритмасликка узвий ва чамбарчас боғлиқ. Яъни муаммонинг оқибатлари билан эмас, сабаблари билан курашишни бошлаш керак.

«Troll.uz» ўз телеграм тармоғида эса Ўзбекистонда ҳамма миллионер бўлсаю, яхши яшашга пули етмаса... дея кинояли изоҳ ёзиб қолдирган.

Бир томондан яхши бу албатта. Масалан, банкоматларга кўпроқ пул сиғади...

Лекин асосий муаммо - пулларимизда ноллари кўпайиб, қурби камайиб боришида. Буни англаш учун иқтисодчи бўлиш шарт эмас.

Ўзбекистонда ҳамма миллионер бўлса-ю, яхши яшашга пули етмаса...

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан