Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






16 та гол урилган ўртоқлик ўйинда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга яна ютқазди
1.02.2022 00:45,  
252

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 январь, душанба куни Францияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди.

Франциянинг 9:7 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда умумий ҳисобда 16 та гол киритилди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Ҳусниддин Нишонов дублга эришди, Даврон Чориев эса покерни расмийлаштирди. Яна бир гол Анасхон Раҳматов ҳисобига ёзилди.

Бу Ўзбекистон футзал терма жамоаси учун Хорватия йиғинидаги Францияга қарши иккинчи ўртоқлик ўйини бўлди. Дастлабки баҳс ҳам французларнинг ғалабаси билан якунланганди — 2:4. 30 январь куни терма жамоа Черногорияни 8:1 ҳисобида енгди.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон — Франция 7:9

Голлар: Мамаду Туре 7’, Муҳудун Суҳел 7’, 35’, Закеҳи Рунни 14’, 21’, Муҳаммад Абдусамад 15’, Анасхон Раҳматов 15’, Ҳусниддин Нишонов 16’, 17’, Менендез Николас 26’, Маркуйт Луис 29’, Даврон Чориев 28’, 33’, 39’, 40’, Нгала Ландри 37’.

Ўзбекистон: Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Равшан Элибоев, Машраб Одилов, Акбар Усмонов, Анасхон Раҳматов, Давлат Ибрагимов, Абдулла Солиҳов, Дилшод Раҳматов, Суннатилла Жўраев, Элбек Тўлқинов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан