Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






16 ёшга тўлмаган битирувчиларга паспорт олишда енгиллик берилади
23.06.2020 15:31,  
193

Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнига кўра, 16 ёшга тўлмаган битирувчиларга паспорт олишда енгиллик берилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида мактаб, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 16 ёшга тўлган битирувчилари паспорт олиш учун мурожаат қилганда, уларга навбатларсиз, белгиланган тартибда паспорт берилиши таъминланади. (абитуриентга 10 кун муддатда паспорт берилиши кўзда тутилган).

Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиҳонларда иштирок этиш истагини билдирган паспорт ёшига етмаган фуқароларга амалдаги тартибга мувофиқ, қисқа муддатларда хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб берилади.

Давлат персоналлаштириш маркази томонидан паспорт ёшига етмаган фуқароларга хорижга чиқиш паспортлари берилади ва мавжуд маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ва Давлат тест марказига тақдим этилади (абитуриентга 5 кун муддатда фуқаролик паспорт олиши кўзда тутилган).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан