Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






+17 даража Антарктида учун янги реаллик
2.03.2016 15:57,  
20

Росс денгизида (Антарктида) жойлашган Росс оролида жойлашган метеостанция Антарктида учун рекорд бўлган юқори даражадаги ҳароратни қайд этди. Ўтган йилнинг март ойида одатда -17 ºC бўлиши керак бўлган ҳарорат +17,8 ºC даражагача кўтарилган.

Антарктида иқлими учун ноодатий бўлган иссиқ об-ҳаво ҳақида Чехиядаги Масариков университети олимлари хабар беришган. Олимлар бир йилда бир марта Росс оролида жойлашган метеостанция кўрсаткичларини ўрганиш учун боришади. Кўрсаткичлар 2015 йилнинг 24 мартида +17,8 ºC даража иссиқ бўлганини кўрсатган.

Росс ороли сайёрамизнинг энг жанубий қисмида жойлашган. Орол юзаси буткул қор ва муз билан қопланган. Бу ерда Антарктиданинг энг юқори чўққилари – Эребус (3794 м) ва Террор (3230 м) ўрин олган. Оролда энг совуқ мавсум август ойига (-27,4 ºC), иссиқ мавсум эса декабрь ва январь ойларига (-3ºC) тўғри келади.

Март ойида оролдаги ҳаво ҳарорати -17 ºC бўлиши меъёрий ҳолат ҳисобланади ва чехиялик олимлар томонидан қайд этилган юқори ҳарорат хатолик деб баҳоланиши мумкин эди. Лекин соҳа мутахассисларининг таъкидлашларича, станция қурилмаларида носозлик бўлмаган. Қайд қилинган кундаги иссиқ ҳарорат тоғлардан пастга қараб тушиши натижасида исиган ҳаво оқими натижаси бўлиши ҳам мумкин. Бунга, албатта, Ер шаридаги иқлим ўзгаришлари ва глобал исиш ҳам ўз таъсирини кўрсатган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан