18 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинди

18 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинди

Фото: AP Photo/Ted S. Warren

Бутун дунё бўйлаб COVID-19 коронавирусига оид статистик маълумотларни реал вақт режимида бериб борадиган Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 18 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. Биргина июль ойида бу кўрсаткич 7 миллионга ёки аввалги ҳолатларнинг 63% и миқдорида кўпайди. Пандемия бошлангандан бери 687 930 киши вафот этган.

Инфекцияланганлар сони бўйича етакчилар:

  • АҚШ - 4,66 миллион;
  • Бразилия - 2,7 миллион;
  • Ҳиндистон - 1,8 миллион;
  • Россия - 849,3 минг;
  • Жанубий Африка - 511,5 минг. 

Коронавирусдан ўлим сони бўйича АҚШ (154,8 минг), Бразилия (94,1 минг), Мексика (47,7 минг), Буюк Британия (46,3 минг), ва Ҳиндистон (38,1 минг) етакчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) яқинда дунёда кунига бир неча марта бу касалликка чалинганлар сони бўйича антирекорд қайд этди. Шунга қарамай, тобора кўпроқ давлатлар карантин чекловларидан воз кечмоқда.

3 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25828 нафарни ташкил этмоқда. Шу вақтга қадар 155 кишининг вафот этгани расман тасдиқланди. 16 507 нафар бемор даволанган.