18 турдаги маълумот ва ҳужжатнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинади.

18 турдаги маълумот ва ҳужжатнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 23 мартда имзоланган “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб 18 турдаги маълумот ва ҳужжатнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу ҳужжатлар қуйидагилар:
— шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
— шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
— кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари;
— меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;
— тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
— иш ҳақи ва иш стажини тасдиқловчи архив маълумотлари;*
— олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари.

Фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно.