“1917” фильми BAFTA мукофотини қўлга киритди (видео)

“1917” фильми BAFTA мукофотини қўлга киритди (видео)

Режиссёр Сем Мендеснинг 1917 ҳарбий эпик картинаси 2 февраль куни Лондонда бўлиб ўтган Британия "Оскар"и - BAFTA тақдимот маросимида энг яхши фильм сифатида эътироф этилди. 

ELLE нашри кино танқидчиси, нима учун "Оскар" сари ғалабага яқин турган ушбу фильм, "Паразитлар" ёки Тарантинони қўллаб-қувватловчилар хафа бўлмаслиги кераклигини тушунтирди.

Уруш ҳақидаги кино Голливуд тарихида доимий жанрлардан бири ҳисобланади. Оскарнинг 90 йиллик умри давомида биттаям ҳарбий драма унинг энг обрўли даъвогарига айланмаган. 

Барча мантиқларга зид равишда, "Бўрон ҳукмдори"(The Hurt Locker) "Aватар" фильмини ортда қолдирган бир пайтда, "Уруш оти" (War Horse), "Снайпер", "Виждон учун"(Hacksaw Ridge) ва "Дюнкерк" филмлари ҳам йилнинг энг яхши филми учун кураш олиб боришган, лекин уларнинг ҳеч бири Сэм Мендесдек "1917" фильми билан Голливуддаги йилнинг энг асосий оқшомига бунчалик тафовут билан мутлақ фаворитдек тайёргарлик кўришмаган.

Узоқ давомли кадрда суратга олиш ғояси ёки маҳорат билан шуни имитация қилиши кино учун ҳам янгилик эмас. Турли йилларда буни Хичкок ва Сокуров, Инярриту ва "Жаноб Робот" томонидан амалга оширилган. 

Ушбу "1917" фильмининг муваффақиятида, Мендес, Дикинс, Нюман ёки монтаж устаси Ли Смитнинг маҳоратлари эвазига эришилди десак ҳам адашмаган бўламиз. "Оскар"да тўртталовининг жами 37 та мукофотлари бор. Экшндаги вақти-вақти билан ҳаракатда содир бўладиган кечинмалар, раҳм-шафқатнинг баҳоси, француз аёлнинг ва чақалоқ билан саҳнаси, дарахт олдидаги саҳна, яна бошқа дарахтнинг саҳнаси - булар  нафақат зарур элементлар, балки "Оскар" пойгасининг натижасини ҳал қиладиган асосий омиллар ҳисобланади. 

"1917" бу шунчаки ажойиб фильм эмас, балки заиф жиҳатларсиз филмдир.