Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1999 йил 16 февраль воқеалари иштирокчисига суд ҳукми эълон қилинди
23.02.2022 17:23,  
370

Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати маълум қилишича, бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида судланувчи Ж.Ю. (1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳрида 1999 йил 16 февралдаги воқеалар иштирокчиси) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ж.Ю. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161-моддаси (қўпорувчилик), 164-моддаси (босқинчилик), 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) ҳамда 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан