2 февралдан ўзбекистонликлар Шенген визаси учун €20 кўпроқ тўлашади

2 февралдан ўзбекистонликлар Шенген визаси учун €20 кўпроқ тўлашади

Фото: schengenvisainfo

Шенген виза беришнинг янги кодексига биноан 2020 йил феврал ойининг биринчи душанбасидан Шенген виза бериш тартиби ўзгаради. Визага тўлов нархлари 33,33 %га қимматлашади.

2020 йилнинг 2 февралидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Шенген виза олиш учун аввалгидек €60 эмас, €80 тўлашади. Ўз навбатида болалар учун Шенген виза нархлари €35 ўрнига 40 евродан бўлади.

Шунингдек, янги қонун визани сафарга чиқишдан 6 ой олдин олиш имконини беради (ҳозир бу тартиб 3 ой).

Беш йилгача амал қиладиган кўп марталик визалар Шенген ҳудудига тез-тез ташриф буюрадиган ва ижобий виза тарихига эга бўлган саёҳатчиларга берилади.

Шенген визаси - ваколатли органлар томонидан Шенген ҳудудига ташриф буюриш учун тегишли шахсга берилган ҳужжат. Шенген зонаси бир мамлакатда бўлгани каби, ташриф буюрганларнинг ушбу зонада эркин ҳаракатланишига имкон берган 26 давлатдан иборат. Шенген битимини имзолаган 26 давлатдан 22 таси ЕИ аъзоси, қолган 4 таси Европа эркин савдо ассосацияси (ЕЭСА) таркибига киради.