2 кун давомида нотариуслар фаолият кўрсатмаслиги маълум қилинди

2 кун давомида нотариуслар фаолият кўрсатмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимида муаммолар кузатилаётганини маълум қилди.

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш, тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан маълумотларни янги сервер қурилмаларига кўчириш режалаштирилмоқда.

“Шу сабабли, жорий йилнинг 29 август куни соат 19:00 дан 1 сентябрь куни соат 19:00 га қадар «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимининг иш фаолияти тўхтатиб турилади ва ушбу кунларда нотариуслар фаолият кўрсатмайди. Сизлардан мазкур ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, шу кунлари нотариус қабулига боришни режалаштирмаслигингизни сўраймиз” - дейилади Адлия вазирлиги ахборотида.