Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2 мартдан тўлов терминаллари учун воситачилик ҳақи жорий этилади
28.02.2020 15:56,  
2373

Ўзбекистонда 2 мартдан тўлов терминаллари учун воситачилик ҳақи жорий этилади. Мамлакатнинг барча савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари учун ўрнатилган тўлов терминаллари инфратузилмасида савдо тушумининг 0,2 фоизи миқдорида воситачилик ҳақи киритилади. Бу ҳақда Марказий банк хабар беради.

Тўлов тизимларига бепул хизмат кўрсатилиши халқаро стандартлар талабларига мос келмайди, шунингдек, тўлов хизматлари ва тўлов инфратузилмасини ривожлантиришни, янги тўлов маҳсулотларига инвестиция киритишни рағбатлантирмайди.

Марказий банкнинг таъкидлашича, бу тадбир бир томондан тўлов инфратузилмасини ривожлантириш учун харажатларни қисман қоплашга, бошқа томондан банк карталари ёрдамида тўловларни мунтазам амалга оширувчи мижозларга турли бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни (кешбэклар) таклиф қилишга имконият яратади, пировард натижада эса, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кўпайишига олиб келади.

Банк карталари орқали тўловлар амалга оширилишида халқаро тажриба бўйича воситачилик ҳақи, қоида тариқасида, банк картаси сақловчисидан (эгасидан) эмас, тўловларни қабул қилувчи савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларидан олинади. Ушбу воситачилик ҳақи банкларга тўлов инфратузилмасига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ва банклараро воситачилик ҳақини тўлаш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан