20 августдан қайта тикланадиган маҳаллий поездлар жадвали эълон қилинди​

20 августдан қайта тикланадиган маҳаллий поездлар жадвали эълон қилинди​

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 20 августдан маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланиши тўғрисида маълумот берди.​

  • 20 август соат 06:05 дан Тошкент жанубий вокзалидан 92-сонли Тошкент – Андижон;
  • 20 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 391-сонли Андижон – Бухоро;
  • 21 август соат 21:04 дан Бухоро вокзалидан 392-сонли Бухоро –Андижон;
  • 21 август соат 22:50 дан Тошкент жанубий вокзалидан 82-сонли Тошкент – Сариосиё;
  • 22 август соат 16:00 дан Сариосиё вокзалидан 81-сонли Сариосиё –Тошкент;
  • 22 август соат  14:30 дан Андижон вокзалидан 397-сонли Андижон –Термиз;
  • 23 август  соат 15:25 дан Термез вокзалидан 398-сонли Термиз –Андижон;
  • 24 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 393-сонли Андижон –Хива;
  • 25 август соат 13:08 дан Хива вокзалидан 394-сонли Хива – Андижон;
  • 26 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 91-сонли Андижон –Тошкент йўловчи поездлари қатнови қайта тикланади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин. 

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.