Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






200 дан ортиқ ўзбек ҳарбийлари тожик-афғон чегарасига борди
2.08.2021 13:33,  
258

Таъкидланишича, ҳарбий контингент Термиздан Хатлоннинг “Харбмайдон” полигонига қадар ўз ҳарбий техникасида 200 километрга яқин масофани босиб ўтган. Кеча, 1 августдан ўзбек аскарлари ва офицерлари “Харбмайдон” полигонига қўмондонлик пунктларини жойлаштирган ва ўқ отиш жойларини ўрнатишни бошлаган.

Ўзбек аскарлари ва офицерлари 5-10 август кунлари тожик-афғон чегараси яқинидаги полигонда ўтказиладиган Тожикистон, Россия ва Ўзбекистон Қуролли кучлари бўлинмаларининг қўшма машғулотларида қатнашади.

Ўзбекистон “Харбмайдон” полигонига 20 дан ортиқ ҳарбий техника ҳам юборган. Машқларда Тожикистон, Россия ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Афғонистондан Тожикистон ҳудудига тўдалар кўчиши масаласида биргаликда ҳаракатлар ишлаб чиқади.

Машқларга авиация, артиллерия, зирҳли техника, шунингдек, уч давлатнинг 2 мингдан ортиқ аскар ва офицерлари жалб қилинади.

Аввалроқ, жорий йилнинг август ва сентябрь ойларида Россия Қуролли кучлари бўлинмалари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари билан қўшма машғулотлар ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Қайд этиш керакки, ушбу ҳарбий машғулотларнинг бир қисми Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри полигонларида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан