200 нафар сирдарёлик аёл Андижондаги сиҳатгоҳда дам олади

200 нафар сирдарёлик аёл Андижондаги сиҳатгоҳда дам олади

Аввал хабар қилганимиздек, Андижон вилояти хокими Шуҳрат Абдураҳмонов “Сардоба“ сув омборида юзага келган тошқин оқибатлари жабр кўрган Мирзаобод тумани Навбаҳор МФЙ аҳолиси билан учрашди.

Учрашув чоғида ушбу мусибат нафақат Сирдарёликларники, балки Андижонликларнинг ва бутун Ўзбекистонликларнинг ташвиши эканлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида Навбаҳор МФЙ ҳудудида қад ростлайдиган шинам, барча қулайликларни ўзида мужассам қилган, алоҳида томорқасига эга бўлган, ўзбекона урф одатларга биноан тандур-ўчоқларига эга бўлган хонадонларнинг лойиҳаси билан таништирди.

Сардоба вайроналари. Андижонлик усталар бу ерда 132 та уй қуради (фото)

Шунингдек, Андижон вилояти хокими ҳудуддаги уй эгаларининг назорати остида мазкур уйлар 1 ой муддатда битказилишини, бу муддат ичида Навбаҳор МФЙ аёллари эса Андижон вилояти Хонабод шаҳрининг сўлим масканларида ҳордиқ чиқаришларини айтди.