Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2016 йилда Тошкент шаҳрида квартиралар ижараси нархи қандай ўзгарди?
13.02.2017 15:51,  
135

2016 йил Ўзбекистон иқтисодиёти учун етарли даражада муваффақиятли бўлди. ЯИМдаги ўсиш, инфляциянинг пасайиши, арзон уй-жойлар қурилиши дастурининг йўлга қўйилиши, кўчмас мулк нархининг пасайиши – буларнинг барчаси ижарачилар нарх сиёсатига ўз таъсирни кўрсатди. OLX йирик онлайн-эълонлар хизмати таҳлилчилари 2016 йил якунларини кўриб чиқдилар ва Ўзбекистон пойтахтининг қайси туманида ва қандай квартираларни ижарага олиш афзалроқ эканини аниқладилар.

Тошкент шаҳри бўйича “Квартираларни узоқ муддатга ижарага олиш” бўлими таҳлили шуни кўрсатдики, ёпиқ битимларнинг деярли ярми (47,94%) икки хонали квартираларга тўғри келар экан. Уч хонали квартиралар бўйича келишувлар улуши – 26,28%, бир хонали – 19,55%. Тўрт ва беш хонали квартиралар ижараси эса, биргаликда 6,23%ни ташкил этди.

2016 йил давомида пойтахтда ижаралар бозори беқарор бўлди. Мисол учун, март ойида бир хонали квартирани ўртача 548 240 сўмга ижарага олиш мумкин эди, сентябрда эса –бу кўрсаткич 625 240 сўмга кўтарилди. Йил охирида вазият яна ўзгарди, нархлар дастлабки миқдордан ҳам тушиб кетди – 517 440 сўмгача. Шундай қилиб, бир хонали квартиранинг ўртача ижара баҳоси 5,6%га пасайди.

Энг оммабоп бўлган икки хонали квартираларнинг, аксинча, нархи кўтарилди. Март ойи ҳолатига бундай квартираларда яшаш нархи тахминан 766 920 сўмга тенг бўлди, сентябрь ойига келиб эса, бу кўрсаткич 1 019 480 сўмга етди, йил охирига келиб эса, 933 240 сўм даражасида тўхтади. Нархларнинг якуний ўсиши 17,8%ни ташкил этди.


Уч хонали квартиралар ҳам, гарчи унчалар кўп бўлмаса-да, қимматлашди. Баҳор фаслида пойтахтда ижара учун ўртача 1 074 920 сўм сўрашди, ёз охирларига келиб - 1 382 920 сўмга етди. Йил охирига келиб, кўчмас мулк бозорида анъанавий тарзда “жимлик мавсуми” бошланди, нархлар бирмунча пасайди - 1 235 080 сўмгача. Шундай қилиб, бир йил ичида нархлар 13%га ўсди.

Тошкент шаҳри бўйича ёпиқ битимларнинг деярли ярми Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларига тўғри келади – мувофиқ равишда 25,06 ва 24,53%. Бундан ташқари, Чилонзор(13,61%), Юнусобод (13,16%) ва Яккасарой (10,34%) туманларида ҳам квартиралар ижараси анча фаол.

Шуниси қизиқки, ижара нархларининг ўзгариши туманга боғлиқ равишда анча фарқ қилади. Мисол учун, Мирзо Улуғбек туманида йил охирига бориб бир хонали квартиралар нархи 12,90%га арзонлашди (523 600 дан 455 840 сўмгача). Миробод туманида нархлар деярли ўзгармади, қимматлашиш ҳам сезиларли эмас - 0,41% (733 040 дан 736 120 сўмгача). Ҳаммасидан ҳам Сергели туманидаги бир хонали квартиралар кескин қимматлашди – нақд 42,85% га (308 000 дан 539 000 сўмгача). 2016 йилда Юнусобод туманида бир хонали квартиралар ижарасининг ўртача нархи энг кўп ўзгарди – 22,49%га (520 520 дан 403 480 сўмгача) пасайди.

Давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, 2016 йилнинг март ойидан декабргача бўлган даврда инфляция 2,2%ни ташкил этди. Ташқи иқтисодий қийинчиликларга қарамай, мамлакатда иқтисодий ўсиш башорат қилинмоқда. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумот ҳақида ҳам эслатиб ўтиш жоиз: ўтган йилда ЯИМ 7,8%га ўсди, ўртача иш ҳақи деярли 28%га кўтарилди. Буларнинг барчаси ижара нархларини – квартира ижарага олувчилар учун ҳам, берувчилар учун ҳам мақбул даражаларда ушлаб туриш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан