2017 йилнинг июлидан бери биринчи марта Brent маркасидаги нефть нархи $50 га тушди

2017 йилнинг июлидан бери биринчи марта Brent маркасидаги нефть нархи $50 га тушди

Интерфакс

ICE Лондон биржасида Brent маркасидаги нефтнинг май ойидаги фючерслар нархи 4,25 фоизга пасайиб, бир баррели учун 49,62 долларни ташкил этди. Сўнгги марта, Brent нинг нархи 50 доллардан пастга 2017 йил июлида тушган эди.

Биржа савдосида WТI фючерсларининг апрелдаги нархи 4,5 фоизга пасайиб, бир баррел учун 44,95 долларни ташкил қилди. Бу 2019 йил январидан бери минимал нархдир.

Бугун савдонинг очилишида Москва биржаси ва РТС индекслари мос равишда 4,1 ва 4,7 фоизга тушди. Соат 12:59 да Мосбиржа индекси 2771,57 пунктни, РТС эса - 1294,5 пунктни ташкил этди.

Ушбу тушиш Хитой коронавирусининг таъсири туфайли глобал иқтисодиётнинг пасайиш хавфи остида пайдо бўлди.