Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2018-2022 йиллар давомида тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни ободонлаштириш, таъмирлаш учун 15 млрд 249 млн 400 минг сўмдан зиёд маблағ сарф этилган
30.11.2022 15:27,  
5

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Вақф" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди:

2018 йил 16 апрелда Президентимиз ташаббуси билан Вақф фонди ташкил этилганда, фондга бириктирилган тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш фонднинг асосий вазифаларидан қилиб белгиланган эди.

Ўтган давр мобайнида мазкур вазифаларни бажариш учун, фонд томонидан салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.  

Жумладан:

– 2019 йилда Фондга бириктирилган зиёртагоҳларни таъмирлаш тиклаш, ободонлаштириш ишлари учун Бухоро вилоятидаги 7 та зиёртагоҳга жами 2 148 829 570 сўм, шундан "Бахоуддин Накшбанд" зиёратгоҳининг ўзига умумий ҳисобда 1 485 240 600 сўм ажратилган.

Қашқадарё вилоятидаги 4 та объектга 63 263 980, Самарқанд вилоятидаги 3 та объектга 796 300 000 сўм, шундан 735 300 000 сўми биргина "Шохи-Зинда" ёдгорлик мажмуасига, Навоий вилоятидаги 3 та объектга 268 100 000 сўм, Тошкент вилоятидаги 

2 та объектга 232 272 364 сўм миқдоридаги маблағлар ажратилган бўлиб жами 21 та объект учун 3 532 591 914 минг сўм сарфланган.

– 2020 йилда Самарқанд вилоятидаги 3 та объектни ободонлаштириш учун 72 184 680 сўм, таъмирлаш тиклаш ишлари учун эса 102 862 000 сўм маблағ ажратилган.

– 2021 йилда Фонд томонидан республика бўйича 15 та объектга жами 2 626 400 950 сўм миқдорида маблағлар ажратилган. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги "Шохи-Зинда" ёдгорлик мажмуасига 442 661 808 сўм, Хоразм вилоятидаги "Пахлавон Махмуд" зиёратгохига 734 413 502 сўм, "Саид Аловуддин Пир" зиёратгохига 541 727 470 сўм миқдорида маблағлар ажратилган.

– 2022 йилнинг ўтган 11 ой давомида, республикамиз бўйича жами 16 та объектга 1 949 890 735 сўм ажратилган.

Шундан, Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманида жойлашган “Султон Увайс Бобо” мажмуаси қурилиш-тамирлаш ишлари учун 700 миллион сўм, “Ҳаким ота Сулаймон Боқирғоний” зиёратгоҳидаги мақбара ва масжид таъмири учун 90 миллон сўм сарфланган. 

2018-2022 йиллар давомида фондга бириктирилган Тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни ободонлаштириш, таъмирлаш ва зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш учун фонд томонидан жами 15 249 400 000 сўмдан зиёд маблағ сарф этилган. Зиёратгоҳларнинг ишчи-ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ва иш ҳақлари учун 22 390 100 000 сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан