Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йил Ўзбекистонда қанча чет эл фуқароси даволанди?
14.12.2019 18:28,  
436

Куни кеча Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида журналистлар учун “Юртимиздаги даволаш муассасаларида касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий ва инновацион усулларни татбиқ этилиши” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ЎзА мухбирининг Ўзбекистонда тиббиёт туризми ҳолати билан боғлиқ саволига Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсуфалиев жавоб берди:

2019 йилнинг ўзида 52 минг чет эллик фуқаролар республикамизга келиб даволанган.

Маблағ нуқтаи назаридан гапирсак, уларга деярли 4,7 миллион долларлик хизматлар кўрсатилган. Бу, кўпми ёки кам деган савол бўлиши табиий. Мен ўйлайманки, албатта, бу кам, яна кўпайтириш имкониятимиз бор. Лекин, бу маблағни кўпайтириш учун шифохоналарнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини ошириш керак. Шундагина чет элдан бизга даволаниш учун фуқаролар келади.

Ўтган йилга нисбатан солиштирсак, шу йилнинг ўзида мамлакатимизда даволанган чет эл фуқаролари сони деярли 1,5 бараварга кўпайтган. Бу яхши тенденция. Улар, асосан, онкология, кардиология, кардиохирургия, трансплантатция, нейрохирургия, педиатрияга келишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан