Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йил судлар томонидан неча мингта қонуний никоҳ бекор қилинди?
18.01.2020 17:34,  
409

Аввал хабар қилганимиздек, 2019 йил мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 188 282 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 13,3 фоизга камроқ.

МАВЗУГА ДОИР: Судлар 2019 йилда 180 мингдан ортиқ фуқаролик ишлари кўриб чиққан

Ҳал қилув қарори қабул қилинган даъво тартибидаги 134 893 та фуқаролик ишларидан 37 104 таси никоҳдан ажратиш, 34 742 таси битимлар билан боғлиқ, 2 806 таси оталикни белгилаш, 4 617 таси уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, 3 474 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузишга оид ва бошқа ишлар ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган 42 350 та ишнинг 22 187 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (қонуний никоҳлар бекор қилинган), 14 917 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (қонуний никоҳлар бекор қилинмаган), 2 327 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган ҳамда 2 874 таси кўрмасдан қолдирилган.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистонда ўтган йилнинг ўзида 30 мингга яқин жиноий иш кўрилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан