2019 йилда 220 трлн сўмлик сармоя жалб қилинди — режадагидан икки карра кўпроқ

2019 йилда 220 трлн сўмлик сармоя жалб қилинди — режадагидан икки карра кўпроқ

Фото: sof.uz

2019 йилда ўзлаштирилган сариоялар ҳажми 220,7 трлн. сўмни ташкил этди ва бу йил учун прогноз қилинган кўрсаткичлардан 2 баравар кўпдир. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисоботида маълум қилинди

Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 189,9 трлн. сўмни ташкил этди ва 2018 йилдаги шу кўрсаткичга нисбатан 1,3 баравар ўсди.

ЯИМ таркибидаги асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг улуши 2018 йилдаги 30% дан 2019 йилда 36,2% гача ўсди ва ўтган йил якунлари бўйича ЯИМ таркибидаги инвестициялар умумий ҳажмининг улуши 42,1% ни ташкил этди.

Асосий хорижий шериклар - Хитой, Россия ва Германия. Иқтисодиётга инвестиция киритаётган мамлакатларнинг умумий сони 50 дан ошди, бунинг натижасида йирик инвестиция киритувчи мамлакатларнинг улуши тўғридан-тўғри жалб қилинган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажмининг 34%игача тушди.

Президентнинг 2020 йил 9 январдаги қарори билан тасдиқланган инвестиция дастурига мувофиқ асосий капиталга инвестицияларни ўзлаштириш 233,2 трлн. сўм миқдорида прогноз қилинмоқда, шундан тўғридан-тўғри - 7,1 млрд. доллар, давлат кафолати остидаги инвестициялар ва кредитлар - $ 2,7 млрд.

2020 йилда 2 мингдан ортиқ ижтимоий, инфратузилма ва саноат объектлари: 206 та янги ишлаб чиқариш объекти, 240 та минтақавий ишлаб чиқариш объекти ва 1,6 мингта ижтимоий ва инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Мавзуга доир: