Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йилда қайси вилоятга энг катта ипотека кредити ажратилди?
22.11.2019 18:34,  
825

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2019 йилнинг дастлабки 10 ойи давомида жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлар миқдори маълум қилинди.

Жорий йилнинг январ-октябр ойлари мобайнида тижорат банклари томонидан 41 минг нафар жисмоний шахсларга 5,9 триллион сўм миқдорида ипотека кредит ажратилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (3,7 трлн. сўм) 37 фоизга кўпдир.

cb.uz

Мазкур давр мобайнида ажратилган ипотека кредитларининг энг юқори ўсиш кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (698 %), Қорақалпоғистон Республикаси (320 %), Сурхондарё вилояти (375 %), Тошкент вилояти (287 %), Қашқадарё (179 %) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.Ушбу вилоятлар аҳолиси шу йилнинг октябр ойига қадар 3,35 триллион сўм (56,8 %) тўғри келади.

Ажратилган ипотека кредитларининг 99,0 фоизи (5 848 млрд. сўм) бирламчи бозорга, 1,0 фоизи (61,0 млрд. сўм) иккиламчи бозорга йўналтирилган.

cb.uz

Ипотека кредитлар таркибида имтиёзли асосда йиллик 7-16 фоизларда ажратилган кредитлар улуши 82 фоизни, 17-20 фоизларда 14,1 фоизни, 20 дан юқори фоизларда ажратилган кредитлар улуши эса 3,9 фоизни ташкил қилади.

cb.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан